Яшнобод туманида ҳоким ёрдамчилари учун семинар ўтказилмоқда

Юртимиз маҳаллаларида янги ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Жумладан, Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан туманнинг 66 та маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг 5 нафар ходими учун ўқув амалий семинар ташкил қилинмоқда.

20-29 декабрь кунлари ўтказиладиган семинарда тингловчиларга ҳоким ёрдамчиси сифатида ўз хизмат фаолиятида қўл келадиган билим ва кўникмалар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳоким ёрдамчилари олдига аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш сингари вазифалар юклатилган.