Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида бугундан ичимлик суви вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун 2 ноябрь куни соат 9:00 дан 3 ноябрь соат 20:00 га қадар Яшнобод тумани Паркент ва Оҳангарон шоҳ кўчасидаги ичимлик суви қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу вақт оралиғида қуйидаги манзилларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

— “Наврўзобод” маҳалласи;

— “Парвоз” маҳалласи;

— Амир Темур маҳалласи;

— Паркент тор кўчаси;

— Авиасозлар 4-мавзеси;

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

“Авиасозлар”, “Яшнабод”, “Фазогир”, “Баркамол”, “Бешариқ”, “Илтифот”, “Дилбоғ”, “Бирлашган”, “Донишманд” маҳаллалари. Сув таъминоти бўйича мурожаатлар қуйидаги рақамлар орқали қабул қилинади: 71 293-44-32; 1054. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди”,— дейилади хабарда.