Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган МТТларнинг давлат тилига риоя қилиш холати, миллий тилимиз ривожи борасида ўрганиш ишлари ўтказилди

Мамлакатимизда давлат тилига риоя этилиши, хусусан давлат ташкилотларида она тилимизнинг самардорлигини таъминлаш  юзасидан босқичма-босқич эзгу  ишлар амалга оширилмоқда. Бугун  Яшнобод тумани ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларидаги  пешлавҳалар ва ҳикматли иқтибос сўзларнинг қонун ҳужжатларига мос эканлигини ўрганиш, аниқланган хато камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш  юзасидан Тошкент шаҳар тил масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Акмал  Рўзитоев, Яшнобод туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Озода Бекмуродова ва МТТ вакили Наргиза Исмоилова билан биргаликда Яшнобод туманида жойлашган  №329, № 92, №93, № 129, № 237 мактабгача таълим ташкилотларининг  пешлавҳа ёзувларининг  холати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ва ҳужжатларга қанчалик мослиги бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди. 

Ўрганиш давомида  МТТлар фаолияти билан яқиндан танишиб, ташкилот ҳодимлари билан дилдан самимий суҳбатлашиб  “Давлат тили ҳақидаги” Қонун, Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш лозимлиги уқтирилди.  Шунингдек беғубор ва маъсум қалб эгалари бўлмиш болажонларимизга боғча ёшидаёқ она тилимизнинг маъно моҳиятини уларнинг дунёқрашларига мос ва хос равишда уқтириб, ўргатиб бориш зарур ва шарт эканлиги ҳамда  бу борада мунтазам тушунтириш ишларини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

“—Ўзини, ота онасини, жажжи ўртоқларини ҳурмат қилган бола  ўз она тилини ҳам ҳурмат қилиши керак ва лозим эканлигигни мурғак дилбандларимизга суръатлар, болалар шоирларининг шеърларидан наъмуналар асосида сингдириш керак” — деди Тошкент шаҳар тил масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси Акмал  Аъзамович.

Кейинги ўрганиш ишларида Яшнобод  тумани ҳудудига кирувчи,  марказий кўчалардаги ташқи рекламалар, эълонлар, пешлавҳалар, тўйхона ва кафеларнинг номлари ҳам кўриб чиқилиши режага киритилган. Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси тузилмасидаги “Архитектура-режалаштириш бюроси” ДУК билан ўрнатилган ҳамкорликка асосан, Тошкент шаҳрида реклама агентликлари, реклама шитлари ва экранлари сони, уларнинг холати юзасидан мулоқот олиб борилади ва келгусидаги ҳамкорлик режалари келишиб олинади.