“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати “В” ПРО лига вакили Тошкентнинг “Яшнобод” жамоаси аъзолари янги мавсумга ҳозирликни бошладилар.

Азизжон Файзиев бош мураббийлигида машғулотлар кунига икки маҳал Яшнобод туманидаги 198-сонли умумий ўрта таълим мактаби сунъий қопламали стадионида олиб борилмоқда.

— Жамоамиз ўз олдига ёш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашни мақсад қилиб қўйган, — дейди “Яшнобод” футбол клуби бош мураббийи Азизжон Файзиев. — Ўтган йили дебют мавсумида жамоамиз аъзолари мухлис ва мутахассисларда ёмон таассурот қолдиришмади. Янги мавсумда ҳам кўпроқ эътиборни ёшларга қаратамиз. Ҳозир машғулотларимизда йигирма беш нафар футболчи иштирок этмоқда.

“Яшнобод” профессионал футбол клуби президенти, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг таъкидлашича, айни пайтда жамоа учун янги автобус харид қилиш учун буюртма берилган. Шунингдек, футбол клуби учун замонавий қароргоҳ қурилиши бошланиш арафасида.

Манба: www.yashnobodnews.uz