“ЯШНОБОД” ФУТБОЛЧИЛАРИ СКИФ БИЛАН КУЧ СИНАШДИ

Шу кунларда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига баҳсларига ҳозирлик кўраётган туманимизнинг “Яшнобод” жамоаси навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Геннадий Красницкий номли стадионда кечган бу галги баҳсда Тошкент вилоятининг СКИФ (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти) футболчилари яшнободликлар рақиби бўлди.
“Яшнобод” футбол клуби мураббийлар штаби ўйиннинг икки бўлимида икки хил таркибни майдонга туширди. Шиддатли ва ҳужумкор ўтган баҳс голларга бой бўлди. Унда яшнободликлар 5:2 ҳисобида зафар қучдилар.
Маълумот ўрнида айтиш керак, “Яшнобод” жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 12 апрель куни ўтказади. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтиши белгиланган мазкур баҳсда Сергели туманининг SFL жамоаси яшнободликларга қарши майдонга тушади.

Манба: www.yashnobodnews.uz