“ЯШНОБОД” ФУТБОЛ КЛУБИ ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

Пойтахтимизнинг “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошидаги болалар футбол тўгараклари қабул эълон қилади.

Яшнобод туманида фаолият олиб бораётган тўгаракларда малакали ва изланувчан мураббийлар ёш футбол ихлосмандларига “чарм тўп” сирларини ўргатади. Айни пайтда “Яшнобод” профессионал футбол клуби қошида ташкил топган тайёрлов гуруҳларида 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўз маҳоратини оширишмоқда.

Ҳурматли ота-оналар! Шошилинг, ўринлар сони чекланган.

Мазкур гуруҳда маҳоратини оширган иқтидорли футболчилари келгусида Ўзбекистон чемпионати ПРО ҳамда супер лигаси жамоаларига йўлланма олишади.

Мурожаат учун телефонлар:

+998998984341, +998935776676

Манба: www.yashnobodnews.uz