“ЯШНОБОД” ЯРИМ ФИНАЛДА “СЕРГЕЛИ” ЖАМОАСИ БИЛАН ЎЙНАЙДИ

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда футбол бўйича иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси давом этмоқда. Унда гуруҳ босқичига якун ясалди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” жамоаси аъзолари охирги турда ўз майдонида “Бунёдкор-Б” футболчиларини қабул қилди. Яшнободликларнинг тўлиқ устунлигида кечган ўйинда навбатдаги йирик ҳисоб қайд қилинди. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтган учрашувда бунёдкорчилар ўз дарвозалари тўридан жавобсиз учта тўп олиб чиқишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар вакили Азамат Бойматов “дубл”га эришган бўлса, танаффусдан сўнг ёш ва умидли ҳужумчи Маъмурбек Насриев ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади — 3:0.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

“Мустақиллик кубоги — 2018” гуруҳ босқичи

“В” гуруҳи, 3-тур, 2018 йил 7 август

“Яшнобод” — “Бунёдкор-Б” — 3:0 (2:0).

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Бахтиёр Шавкатов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев

“ЯШНОБОД”: Бобуржон Ҳайдаров, Расулжон Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Аббос Амонов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Алишер Зиёвуддинов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).

Захирадан майдонга тушганлар: Маъмурбек Насриев, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Расул Шуҳратов, Азиз Тўхтаматов, Тоҳир Исроилов, Аҳрор Азаматов, Сойибжон Сафаров.

“БУНЁДКОР-Б”: Маҳмуд Одилхонов, Жасур Холдоров, Зокир Ҳасанов, Отабек Юсупов, Қундуз Аъзамов, Сирожиддин Башриддинов, Асад Қурбонов, Сардор Усмонов, сардор Етовқўзиев, Жамшид Бойқобилов, Элхон Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдужабборов, Рауль Акчурин, Жавоҳир Ражабов, Дониёр Эргашев, Шоҳ Эшоналиев, Бахти Сиддиқохунов, Жамшид Бахшуллаев.

Голлар: Азамат Бойматов (иккита), Маъмурбек Насриев.

Шундай қилиб, “Яшнобод” футболчилари ўз гуруҳидаги барча уч учрашувда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарди ва “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритди. Дастлабки турда яшнободликлар 16-БЎСМ жамоасини 5:0, кейинги ўйинда эса LSFни 2:1 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.

Гуруҳнинг учинчи турдаги иккинчи жуфтлик учрашувида LSF — 16-БЎСМ жамоалари ўзаро рўбарў келишди — 3:3.

“В” гуруҳидаги якуний вазият

                                               Ў      Ю       Д         М        Т-Н     Очко

  1. ЯШНОБОД                      3       3       0          0          10-1     9
  2. БУНЁДКОР-Б                      3      1       1          1          5-7      4
  3. LSF                                  3      0       2         1          6-7      2
  4. 16-БЎСМ                            3      0       1          2          5-11     1

Қуръага кўра, мусобақанинг тўрт гуруҳи ғолиблари ярим финалга йўлланма олди. 11 август куни ўтказиладиган ярим финалнинг дастлабки учрашувида “Яшнобод” жамоаси “А” гуруҳи ғолиби “Сергели” футболчилари билан куч синашади.

 

Манба: www.yashnobodnews.uz