ЁЗ ЎТМОҚДА — СОЗ!

Пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманида жойлашган Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйига қарашли дала ҳовлиси болажонлар билан гавжум.

Айни пайтда ушбу масканда 103 нафар ўғил-қиз ёзги таътилни мароқли ўтказишмоқда.

— Оромгоҳимизда тарбияланувчиларнинг кўнгилдагидек дам олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган, — дейди Меҳрибонлик уйи раҳбари Феруза Усмонхўжаева. — Бу ерда болажонларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли спорт, рассомчилик  ва ҳунармандчилик тўгараклари ишлаб турибди. Ушбу маскандаги кутубхонамизда 2500 нусхадан зиёд турли бадиий-адабий китоблар мавжуд бўлиб, ўғил-қизларимиз ихтиёрига бериб қўйилган. Ёзги таътилни аъло даражада ташкил этиш учун 27 нафар малакали ходим ва тарбияланувчилар жалб этилган.

Манба: www.yashnobodnews.uz