Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов Яшнобод тумани ёшлари билан учрашди. Учрашувда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ёшларни қийнаётган муаммолар билан танишдилар.

Ёшлар Улуғбек Қосимовга кредит олиш, ишга жойлашиш ва уй-жой муаммосини ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилишди. Шу ернинг ўзида ёшларнинг муаммоларини ечиш бўйича тегишли раҳбарларга топшириклар берилди.

Уйга муҳтожларга субсидия олиш тартиби ва субсидиянинг қулай томонлари тушунтириб берилди.

Тадбиркорлик курсларини якунлаган ёшларга сертификатлар топширилди. Шу куни учрашувга келганларга эсдалик совғалари ҳам тақдим қилинди.