Ёшларга эътибор кўрсатилди

Ҳар бир маҳалла кесимида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритиб келинмоқда.

Мазкур рўйхатдаги фуқароларга маҳаллий ҳокимиятлар томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бугун Яшнобод тумани сектор раҳбарлари томонидан “Ёшлар дафтарига” киритилган 9 нафар яшнободлик ёшларга ўз бизнесини бошлаши учун энг замонавий компьютер ва принтер ускуналари тақдим этилди.

Мазкур техника анжомлари Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан шакллантирилган “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари эвазига ҳарид қилинди.