Ёшларга эътибор кўрсатилди

30-июнь – “Ёшлар куни”. Яшнобод туман ҳокимлиги, Яшнобод туман прокуратураси,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман кенгаши,  Вояга етмаганлар ишлари бўйича Яшнобод туман идоралараро комиссияси байрам арафасида ИИО ФМБ ҲПБ ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашди.

Ёшлар билан суҳбат давомида уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, ойлик ўқув курсларига бориш бўйича тавсиялар берилди. Ёшлар ёзги таътил вақтида бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун уларга машҳур адибларнинг китоблари совға қилинди. Барча тадбирлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.