Ёшларга яна бир имконият

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ мустақил танлов эълон қилганди.

Талабгорларнинг ҳужжатлари 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинди.

Танловда 9 259 та маҳалладаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили саралаб олиниши кўзда тутилган.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида мазкур лавозимга талабгор бўлган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Ишга қабул қилишда ёшларнинг иш тажрибаси, фаоллиги, изланувчанлиги, янгиликларга интилувчанлиги ва жамоада ишлаш кўникмалари инобатга олинади.