Ёшлар — келажагимиз!

Бугун Яшнобод туманидаги 153-сонли умумий ўрта таълим мактабида Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ташаббуси билан ИИО ФМБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлимида ҳисобда турувчи вояга етмаган ёшлар иштирокида ана шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Боқи Алихонов, ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Алишер Пирматов, туман прокурори ёрдамчиси Зарифа Мавлянова  иштирок этди.

Йиғилишда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Мутасаддилар ёшларни қизиқтираётган кўплаб саволларга батафсил жавоб бердилар.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz