Фарғона йўли кўчасининг бир қисми ёпилади

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида ва Яшнобод туманида йўл таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан, 15 – июндан Фарғона йўли кўчасининг Мунис кўчаси ва КХАЙ (кўприк) қисмидан ўтган магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, ахолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида Фарғона йўли кўчасининг КХАЙ кўчасидан Мунис кўчасигача йуналишининг бир қисми ёпилади ва ушбу йўналишда автотранспорт қатнови ўнг томондаги қўшимча йўл орқали амалга оширилади.

Шу муносабат билан хайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.