Ўзбекистон кубоги: “Яшнобод” кейинги босқичга йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги дастлабки саралаш босқичида қуръага кўра, “Яшнобод” жамоаси сафарда “Чиғатой” футболчилари билан куч синашди.

Учрашув тақдирини 79-дақиқада яшнободликлар ҳужумчиси Рустамхон Азимов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди — 0:1.

Қуръага мувофиқ, энди мусобақанинг 1/32 финалида Азизжон Файзиев бош мураббийлигидаги “Яшнобод” вакиллари Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасига қарши ўтказишади. Мазкур ўйин 1 май куни соат 16.30 да пойтахтимиздаги “Яккасарой” спорт мажмуаси стадионида бошланади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўзбекистон кубоги, саралаш учрашуви

19 апрель (жума), Шарқий минтақа

“ЧИҒАТОЙ” (Тошкент) – “ЯШНОБОД” — 0:1(0:0)

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Ф. Йўлдошев, С. Нишанбоев,О. Калахўжаев

Назоратчи: Н. Рўзимов

Комиссар: Л. Қўчқоров

Гол: Рустамхон Азимов, 79.

“Чиғатой”: 1.Санжар Йўлдошев, 4.Абдулазиз Ёқубов, 5.Достонжон Иброҳимов, 7.Карен Муртабоев, 10.Муҳаммадазим Нурматов (11.Эркдиёр Ризаев, 86), 18.Иброҳим Ҳалилов, 19.Нодирбек Турсунов, 20.Раҳматилла Қаҳҳоров (14.Ислом Мамитов, 83), 39.Раҳимберди Маматкаримов, 98.Элдорбек Эркинов, 99.Достонбек Абдурасулов.

“Яшнобод”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 2.Юсуф Алиев, 3.Ислом Исмоилов, 4.Расул Раҳмонбердиев, 5.Аббос Саидкаримов, 6.Шокир Бекназаров, 9.Рустамхон Азимов, 10.Жўрабек Эргашев (15.Азамат Бойматов, 46), 22.Амирбек Файзиев, 23.Улуғбек Жўраев (7.Бекзод Аҳмедов, 59), 25.Муҳаммад Комилов (18.Аббос Амонов, 46).

Огоҳлантиришлар: Расулжон Раҳмонбердиев, Аббос Саидкаримов.

Четлатиш: Аббос Саидкаримов, 80 (2СК)

Манба: www.yashnobodnews.uz