Ўн беш метрли арча тайёр

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани аҳолиси Янги йил байрам тантаналарини муносиб ўтказишлари учун туман ҳокимлиги томонидан катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Жумладан, яшнободликлар қишки таътил чоғида “Ашхобод” сайилгоҳи ҳамда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Маданият ва маънавият маркази (собиқ “Авиасозлар” саройи) ҳудудида бошланаётган шодиёналарда қатнашадилар. Куни кеча байрам муносабати билан Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан Маданият ва маънавият маркази ҳовлисига ўн беш метрли улкан арча ўрнатилиб, ранг-баранг безатилди.

Улкан мониторда байрам тантаналари намойиш этилади. Туман маданият бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида махсус байрам дастури тайёрланди. Бир сўз билан айтганда, юртимизда чинакам байрам шукуҳи ҳукмрон. “Қувноқ каруселлар” фарзандларимиз хизматида. Байрам — болажонларники! Яшнободликлар қишки таътилда зерикишга фурсат топа олишмайди.

Манба: www.yashnobodnews.uz