ҚИЗАЛОҚЛАРИМИЗ ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛИШДИ

Куни кеча пойтахтимизда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Спорт байрамида 86-сонли мактабгача таълим ташкилотининг “Келажак юлдузлари” ҳамда 425-сонли мактабгача таълим ташкилотининг “Ҳумо” жамоалари туманимиз шарафини ҳимоя қилди.

Фестиваль якунида “Ҳумо” жамоаси “Энг интизомли жамоа”, “Келажак юлдузлари” аъзолари эса “Энг интилувчан жамоа” номинацияларида ғолибликни қўлга киритишди.

Муҳими, яшнободлик жажжи қизалоқларнинг ҳар бир чиқишини мутахассису мухлислар зўр қизиқиш билан кузатиб боришди ва алоҳида эътироф этдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz