ҚИЗЛАР — МАҲАЛЛА КЎРКИ ВА БЕЗАГИ!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 198-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ана шу мавзуда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга маҳаллалар оқсоқоллари, етакчи мутахассислари, тиббиёт ходимлари, ёшлар ва бошқалар таклиф қилинди.

Унда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева, туман имом хатиби Фазлиддин Оллаёров, 28-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Қундуз Сайидалиевалар иштирок этди ва сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар аҳоли ўртасида миллий қадриятлар ва урф-одатларни эъзозлаш, катталарга ҳурмат ва эътибор, ёшларимиз, жумладан, қизларимизнинг кийиниш маданияти, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳақида фикр юритдилар.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Шунингдек, “Адашган аёл қисмати” номли ҳужжатли фильм йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz