«ҚУВНОҚ СТАРТЛАР»ДА

Мактаб ўқувчиларининг севимли мусобақаларидан бири бу — “Қувноқ стартлар”! Ўқувчи-ёшларни чиниқтириш, спортга меҳр уйғотишда унинг аҳамияти жуда катта.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 282-сонли умумий ўрта таълим мактабида 7-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақада барча ўқувчилар фаол иштирок этишди.

Бешта муҳим ташаббус доирасида уюштирилган мусобақа якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz