ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ҚОҒОЗДА ҚОЛИБ КЕТМАЙДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов туман ҳокимлигида фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда туман раҳбари, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Қабул давомида жами 17 нафар фуқаро қабул қилиниб, шулардан 2 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди, 11 нафар фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Қолган фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Муҳими, ҳар бир мурожаат тингланиб, жойида ёки қисқа муддатда ҳал этиш имкони бор масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Туман ҳокими ҳар бир мурожаат бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берар экан, ҳеч бир мурожаат қоғозда қолиб кетмаслигига ва белгиланган муддатда ижроси назоратга олинишига алоҳида урғу бериб ўтди.

Манба: www.yashnobodnews.uz