Ҳоким қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Қабулда куриб чиқилган  мурожаатлардан 10таси ижобий хал қилинди.  Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.