Ҳоким қабули: ҲАР БИР МУРОЖААТ — ЭЪТИБОРДА!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 27 та мурожаатнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. Олти нафар фуқаронинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 13 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

 


Манба: www.yashnobodnews.uz