❎“Беҳизор” ва “Асалобод” маҳаллаларидаги камчиликлар

📌Яшнобод туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов тумандаги “Беҳизор” ва “Асалобод” маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш жараёнида кўплаб камчиликлар аниқланди.

❌Хусусан чиқиндилар белгиланмаган жойларда қолдириб кетилган. Атроф муҳит тозалиги талаб даражасида эмас. Кўкаламзорлаштиришга ҳам етарлича эътибор қаратилмаган.

🏚Аҳоли томонидан ноқонуний қурилмалар ўзбошимчалик билан қуриб олинган. Б. Рахманкулов МФЙ раислари фаолиятини қониқарсиз баҳолади.

✅Маҳаллаларда аниқланган камчиликарни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.