24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Н.Мусаев иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари” мавзусида ташкил этилган семинар давомида тингловчиларга сайлов қонунчилиги ва унда назарда тутилган муҳим жиҳатлар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, аҳолининг сайловларда иштирок этиш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби, фуқароларнинг овоз бериш жараёнидаги иштироки хусусидаги саволларга жавоб берилди.

Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғини раислар ва бошқа масъул ходимларининг сайлов кунига қадар аҳоли ўртасида олиб бориши зарур бўлган тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳақида тўхталиб ўтилди.