Аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди

Маълумки, мамлакатимиз Президенти томонидан бугунги кунда коронавирус пандемияси оқибатида аҳоли даромади кескин камайиб кетишининг олдини олиш ва эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ушбу жараёнда фаол иштирок этган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа эканлиги белгиланди.

Бунда, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаол бўлишлари, айниқса, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларни мунтазам назорат қилиб боришлари, манзиллилиги ва очиқ-ошкоралигини таъминлашлари тавсия этилди.

 


Шу муносабат билан бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати аъзоси Толибжон Мадумаров ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва ҳокимлик мутасаддиларидан таркиб топган вақтинча фаолият олиб борувчи Штаб вакиллари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан видеоконференция ўтказди.

Видеомулоқотда туман Кенгаши депутатлари олдига қўйилган муҳим вазифалар ҳақида сўз борди ва унда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати