Аҳолига қулайлик яратилди

Бугун Яшнобод тумани ҳокими Х.Тиллашайхов топшириғига асосан, “Катта Қўйлиқ” маҳалласи Фарғона Йўли кўчаси 1 уй атрофида 4-сектор раҳбари Ғ.Досмуҳамедов томонидан ҳозирги пандемия шароитида аҳолига қулайлик яратиш, халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ- овқат ярмаркаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ярмаркада кундалик озиқ- овқат маҳсулотлари, хўжалик моллари қулай ва арзон нархларда аҳолига етказилди. “Катта Қўйлиқ” маҳалла аҳолиси ўз уйи яқинида эрталабдан бошланган ярмаркадан кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати