Аҳоли учун қулайликлар яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқларнинг ижроси Яшнобод туманида таъминланмоқда.

Туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов ва сектор раҳбарлари томонидан бозорлардаги ва йирик савдо мажмуаларидаги нархлар ўргарниб борилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Авиасозлар деҳқон бозори”да ҳар куни арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси ўтказилмоқда.

Бу ерда аҳоли бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўлган гўшт, ёғ, тухум, шакар, гуруч ва бошқа маҳсулотлар хамёнбоп нархларда сотилмоқда. Шунингдек, бозор худудида Қорақалпоғистон Республикасидан келтирилган гўшт ва гуручнинг савдоси йўлга қўйилган.