Банклар фаолияти ўрганилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи пандемия даврида туманда жойлашган ТИФ “Uzmilliybank” Яшнобод туман филиали, “Asia Alliance bank” АТБ фаолиятини ўрганди.

 


Ўрганишлар чоғида банкларда хизматчилар ва мижозлар учун яратилган шароитлар, ишларни карантин ва санитария талаблари асосида ташкил этилишига эътибор қаратилди. Ўз навбатида ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича банклар маъмуриятига зарур тавсиялар берилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати