БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш бўйича бирламчи вазифалар белгиланиб, Президент томонидан бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Мазкур бешта ташаббус лойиҳаси бўйича пойтахтимизнинг “Дўстлик” истироҳат боғида Яшнобод туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими, маданият ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида маданий ва маърифий тадбир ташкил этилди. Унда тумандаги таълим ва тарбия муассасалари ўғил-қизлари  санъат, спорт, китобхонлик йўналишлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этдилар.

Тадбирда қатнашган туман аҳолиси ва меҳмонлари катта таассуротлар олишди. Айниқса, ёшларнинг чиқишлари томошабинлар учун ўзига хос байрам ва маънавий ҳордиқ чиқариш учун шароит яратиб берганлиги эътиборни тортди.

Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов “Дўстлик” истироҳат боғида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирар экан, аҳоли учун янада қулайликлар яратиш бўйича мутахассисларга ўз кўрсатма ва топшириқлар берди. Жумладан, анчадан бери фаолият кўрсатмаётган “Китобхон-интернет” кафеси ишини қисқа фурсатда жонлантиришни ўз назоратига олишини таъкидлаб ўтди.

Манба: www.yashnobodnews.uz