Халқнинг қандай яшаётганлигини билмоқчи бўлсанг, бозорга бор, дейишади. Бугун Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” ОАЖга қарашли бозор расталарига кўзи тушган кишиларнинг баҳри дили очилади.
Туман ҳокимлиги, бозор маъмурияти ва хизматчиларининг саъй-ҳаракатлари деҳқон бозори пештахталари халқимиз учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар билан тўла. Маҳсулотларнинг харидоргирлиги, сифати ва нархининг халқимизга манзурлигидан дилингиз янада равшанлашади.
Айниқса, улуғ айём — Наврўз кунларида бозор маъмурияти хизматидан туманимиз аҳолиси жуда мамнун. Бозордаги тўкинлик байрам файзига янада файз киритмоқда.
Манба: www.yashnobodnews.uz