БОЛАЖОНЛАР СОВҒАЛАР БИЛАН СИЙЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 103-сонли жисмоний имконияти чекланганлар учун ихтисослаштирилган  мактаб-интернатида «Бола ҳукуклари тўғрисида”ги  Конвенциянинг қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати васийликка олинган болалар иштирокида  туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти туман ўқув маркази, туман прокуратураси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман бўлими ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров, Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши депутати Зулайҳо  Камалходжаева, туман халқ таълими бўлими мудири Собир Мамадалиев ҳамда бошқалар сўзга чиқди. Бугунги кунда юртимизда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, давлатимиз ғамхўрлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзига хос байрамга айланиб кетган тадбирда тумандаги васийликка олинган болалар таклиф этилиб, уларга ташкилочилар томонидан совғалар улашилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz