“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР”

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 7-сонли мусиқа ва санъат мактабида бешинчи ҳудуд маҳаллалар фаоллари, мутахассислари иштирокида ана шу мавзуда маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда миллий урф-одат ва анъаналаримиз тўғрисида, бувижонларимиз нафақат кийинишда, балки, тиббий маданиятга ҳам катта эътибор қаратганлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида оила ва турмушдаги ибратли жиҳатлар, бугунги кунда жамоат жойларида ёшларимизнинг ўзини тутиши ва одоб-ахлоқ мезонлари ҳақида ҳикоя қилувчи театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Миллий куй-қўшиқлар йиғилганларда илиқ таассуротлар қолдирди.
Манба: www.yashnobodnews.uz