“ВАТАНИМГА ХИЗМАТ ҚИЛАМАН!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 329-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар ўртасида ана шундай шиор остида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 240-, 329-, 370-, 596-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирок этди. Қатнашчилар Она-Ватан, миллий армиямиз мавзусида расм чизиш, ҳарбий-жисмоний машқлар бўйича ихтиёрий дастур намойиши ҳамда бадиий-эстетик чиқиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

Болажонлар байрами тусини олган тадбирда тарбияланувчилар саҳна кўринишлари билан томашабинлар ва ҳайъат аъзоларини ҳайратлантирдилар ва қалбларни ўзгача завққа тўлдиришди.

Танлов якунида 329-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг чиқишлари барчанинг эътирофига сазовор бўлди. Энди улар Тошкент шаҳар босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Манба: www.yashnobodnews.uz