Газ ўчирилади

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ нинг 2021 йил 23 июндаги махсус рухсатномасига асосан, “Яшнободтумангаз газ таъминоти бўлими” томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махмутқули кўчасида жойлашган «Mega City Stroy» МЧЖ объектидаги Ўрта босимли ер усти Д-108мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари 2021 йил 25 июнь куни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 25 июнь соат 11:00 дан 18:00га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

-Махмумқули кўчасидаги 7 та кўп қаватли уйлар – 652 хонадон

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.