ДЕПУТАТЛАР ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Шохсанам” маҳалласида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда депутатлар — 23-Катта Янгиобод округидан Эргаш Каримов, 30-Уйсозлар округидан Акмал Рўзитоев, 13-Бирлашган округидан Салим Шоевлар иштирок этди. Учрашувда маҳалла фуқароларининг муаммосини ижобий ҳал этиш мақсадида туман ички ишлар бўлими, туман мажбурий ижро бюроси, газ, ободонлаштириш идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда фуқароларни қийнаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, аксариятининг жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz