“ДИЛБОҒ” — КЎРКАМ МАҲАЛЛАГА АЙЛАНМОҚДА

Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Дилбоғ” маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишларини кўрган кишининг ақли шошади. Бундан икки ой аввал қадам ранжида қилган одамнинг бугунги ўзгаришлардан ҳайратланиши шубҳасиз.

Айни пайтда бу ерда “Обод маҳалла” давлат дастури асосида мавжуд 26 кўпқаватли уйлар фасадлари таъмирланиб, охирги йилларда ноқонуний ва ўзбошимчалик билан барпо этилган иншоотлар бузилмоқда. Уйлар орасидаги ташландиқ ва эътиборсиз қолган ҳудудларда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал олиб бориляпти. Уйларнинг томлари ёпилиб, бинолар таъмирланмоқда.

Шунингдек, уйлар орасида болалар майдончалари, автомашиналар учун махсус тураргоҳлар бунёд этилмоқда. Бир сўз билан айтганда, маҳаллада амалга оширилаётган ўзгаришлардан дилбоғликларнинг кўнгли тоғдек кўтарилаётганлиги шубҳасиз.

 

 

 

Манба: www.yashnobodnews.uz