“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани тарғибот гуруҳи томонидан «Уйсозлар» ва «Ўрта масжид» маҳаллалари аҳолиси иштирокида ана шу мавзуда маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ФХДЁ бўлими мудираси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Камалходжаева, “Уйсозлар” ҳамда “Ўрта Масжид” маҳаллалари отинойиси М. Мирзалиева,  маҳалла ноиби Н.Мавлонов, профилактика инспектори Ф.Боборажабов ва бошқалар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар, мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “Жаҳолатга қарши маърифат!” билан курашиш ғоясининг аҳамияти, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, тўғри йўлдан адашган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалалари хусусида тўхталдилар. Шунингдек, аҳолига миллий қадриятларни   эъзозлаш, кийиниш маданияти, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёшлар ва аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, репродуктив саломатлик, оилада бола тарбияси масалалари бўйича тавсиялар беришди.

Тадбир қатнашчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz