“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими томонидан тасдиқланган Дастурга асосан “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Унда дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият» ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид юртимизнинг таниқли олимлари, санъаткорлар, фахрийлар иштирокида давра суҳбатлари уюштириляпти.

Жумладан, куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Яшнобод туман бўлими томонидан тумандаги Тошкент давлат стоматология иниститути қошидаги академик лицейда ана шундай маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz