Ижодкорлар “Ашхобод” сайлгоҳида

30 июнь – ёшлар куни муносабати билан жорий йилнинг 25-июнь куни Яшнобод туманидаги “Ашхобод” сайлгоҳида онлайн концерт ўтказилди. Маданий тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод туман маҳаллий Кенгаши, Яшнобод туман ҳокимлиги, Яшнобод туман маданият бўлими ҳамда Яшнобод туман филармонияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Концертда элимиз суйган санъат усталари билан бирга ёш истеъдод эгалари ўз ижод намуналари билан иштирок этишди.

Концерт facebook ва instagram сингари ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди. Тадбир барча карантин қоидаларига риоя қилинган холда ўтказилди.