Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатилди

Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Яшнобод туманида пуллар ўз эгаларига тарқатилмоқда.

Умумий ҳисобда қарор асосида Яшнобод туманидаги 942 оилага бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Янги йил байрами арафасида кўрсатилаётган бу ғамҳўрлик юртимизда илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг яна бир ёрқин кўринишидир.