ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказда Яшнобод тумани ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман маҳаллаларида маънавий-маърифий тадбирларни  тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик дастури ижросига бағишланган мазкур тадбирда “Оила” маркази, ФХДЁ бўлими, мавжуд 58 та маҳалла раислари, мутахассислар, масъул котиблари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фурқат Маҳмудхўжаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Манба: www.yashnobodnews.uz