Лойиҳа доирасида зарур анжомлар топширилди

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан белгиланган «Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда табиий офатларга тайёрланишнинг институтционал имкониятларини кучайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтириш» лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Яшнобод туманидаги “Яшнобод” Маҳалла фукаролар йиғини ва  шу ҳудуддаги 244-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 481-сонли мактабгача таълим ташкилотига фавқулодда вазиятларда зарур буладиган асбоб анжомлар топширилди.