МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан  «Бойсун», «Алимкент», Мухтор Ашрафий, «Беш бола», Жўрабек ҳамда Аҳмад Яссавий  маҳаллалари мутахассислари ва  «Баркамол авлод» болалар ижодиёти маркази  билан ҳамкорликда кийиниш маданиятига бағишланган «Бувижоним кийган кийимлар»  мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Унда  педагогика фанлари номзоди, доцент Муаттар Рустамова, тумандаги 32-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Нигора Мухторова миллий кийинишнинг  саломатликка фойдали жиҳатлари  ҳақида сўзга чиқдилар.

Тадбирда ёш санъат усталарнинг чиқишлари ва миллий тароналар ижро этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz