«Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони муборак бўлсин!

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилганидан хабарингиз бор. Куни кеча Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов бир гуруҳ ўз касбининг фидоийларга “Меҳнат фаҳрийси” кўкрак нишонларини топширди.

Туман ҳокими мукофот эгаларини табриклаб, уларнинг келажак фаолиятларида бундан ҳам юксак зафарлар ёр бўлишини тилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Яшнобод туманидан олти киши “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлди.