МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ — ЁШЛАРНИНГ МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИДИР!

Яшонобод туманидаги 7801-ҳарбий қисмда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик ва жасорат мактабидир!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Республика маънавият ва маърифат маркази Яшнобод туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси ҳамда ички ишлар қўшинлари 7801-ҳарбий қисм  ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда офицерлар, курсантлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Мамлакатимизда юксак малакали кадрлар билан таъминланган, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Марям Ихтиёрова, эстрада хонандаси Шуҳрат Дарёнинг чиқишлари, шунингдек, тумандаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур барчага байрамона кайфият улашди.

Манба: www.yashnobodnews.uz