“Наврўзобод”га файз кирди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Наврўзобод” маҳалласида “Файзли Тошкент!” акцияси зўр уюшқоқлик билан ўтказилди.

Икки кун давом этган #fayzlitoshkent акциясида туман ободонлаштириш идораси ва тармоқларнинг 204 нафар ишчи-хизматчилари фаол иштирок этишди. Ободонлаштириш ва тозалаш юмушларига 4 та трактор, 8 та тиркама, “Махсустранс” корхонасига тегишли 4 та МАН чиқинди ташиш машиналари жалб этилди.

Акция давомида 4300 кв.метр майдон ободонлаштирилган бўлса, 2150 метр ирригаци тармоқлари тозаланди. 300 тупга яқин дархт буталаниб, 18 та ичимлик сув қудуқлари техник назоратдан ўтказилди. Маҳалла ҳудудидан 22 тиркамада чиқиндилар олиб чиқилди.

Режага кўра, “Файзли Тошкент!” акцияси энди “Яшнобод” маҳалласида давом эттирилади.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz