НОМЗОДНИНГ ЎЗИ ФАОЛЛИК КЎРСАТМОҚДА

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида 22 декабрь — Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кунига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Барча ҳудудлардаги сайлов округлари ва участкалари мазкур муҳим сиёсий воқеликни уюшқоқлик билан ўтказишга деярли тахт қилиб қўйилган.

Партиялар томонидан номзоди кўрсатилган фуқаролар ўртасида кураш аллақачон бошлаб юборилган. Жойларда сайловчилар билан учрашувлар, мулоқотлар давом этмоқда.

Эътиборлиси, 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева имкониятдан унумли фойдаланиб, сайлов участкаларида сайловчилар билан кўпроқ учрашувлар уюштиришга интилмоқда.

Бошқалардан фарқли жиҳати, бу номзод махсус участка, мажлислар залидан ташқари кўча-кўйда, маҳаллаларда фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, куни кеча Муаттархон Абдуллаева Яшнобод туманидаги “Тузел” маҳалласида сайловчилар вакиллари билан кўчада ҳам суҳбатлашди, ўз мақсадлари ва дастурлари бўйича улар билан мулоқотлар ташкил этди. Сайловчиларга махсус тайёрланган сайловолди дастур(флайер)ларидан тарқатди.

Манба: www.yashnobodnews.uz