НОМЗОД МУАТТАРХОН АБДУЛЛАЕВА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 24-сонли мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 489-сайлов участкасида 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат”  социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева сайловчилар билан учрашди.

Самимий ва ошкоралик руҳида кечган учрашувда дастлаб сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақида ахборот берилди. Сўнгра, Муаттархон Абдуллаева ўз сайловолди дастурини ўқиб эшиттирди.

Йиғилганлар номзоднинг дастури билан танишар эканлар, унга ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларни беришди. Шунингдек, сайловчилар тиббиёт соҳасида аҳолини кўпдан бери ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, номзод Муаттархон Абдуллаеванинг фикрлари билан қизиқишди.

Учрашувда тумандаги “Тузел” ҳамда Амир Темур номли маҳаллалари сайловчилари иштирок этдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz