ОБОДЛИК УЧУН БАРЧА МАСЪУЛ

Шу кунларда Яшнобод туманидаги мавжуд 57 та маҳалла ҳудудларида ободончилик ва кўкаламзорлаштириш юмушларига катта эътибор қаратилмоқда. Бунда секторлар кесимида олиб борилаётган ташаббускорлик алоҳида таҳсинга сазовор, албатта.

Жумладан, 2- сектор (раҳбари — Олимжон Азимов) ҳамда 3-сектор (раҳбари — Икромбек Тиллаев)лар ишчи гуруҳлари аҳоли мурожаатларини ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида ҳал этишга жиддий эътибор қаратишмоқда.

Секторлар вакилларининг саъй-ҳаракати билан маҳаллалар ҳудудларидаги ноқонуний ва ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилишларга барҳам бериляпти. Таъмирталаб корхона ва муассасалар биноларни таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларимиз ободлиги учун бугун барчамиз бирдек масъулмиз. Унинг кўрки ва чиройи эса ҳар биримизнинг ишимизга унум ва дилимизга кўтаринки кайфият бағишлаши табиий.

Манба: www.yashnobodnews.uz