ОИТС — АСР ВАБОСИ!

1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни. Шу муносабати билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 240-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тадбир ўтказилди.

“Ўз статусингни бил!”шиори остида ўтган тадбирда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси Д.А.Акрамова, туман мактабгача таълим бўлими методистлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари иштирок этди.

Тадбирда Тошкент шаҳат ОИТС га қарши курашиш маркази мутахассиси Дилбар Акрамова сўзга чиқди ва “Одам иммунитет танқислиги синдироми” (ОИТС)  инфекцияси касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар, касалликнинг олдини олиш учун зарур бўлган омиллар  тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Ўзаро самимий очиқ мулоқот тарзида кечган тадбирда иштирокчилар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz